22:43
Э. М. Фишман

- “Ангренская правда ” газетасига 45 йил давомида мухаррирлик қилган инсон  кўргазмаси қўйилган.. Унга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган  маданият ходими,  Ангрен шахрининг  “Фахрий фуқороси”  деган унвонлар берилган. Унинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида шахар кўчаларининг бирига унинг номи қўйилди. Ангрен шахар қурилишининг бош меьмори Александр Николаевич  Зотов бўлган. 1941- йили у Ангреннинг лойихасини ишлаб чиққан. Уруш туфайли уни амалга оширишнинг имкони бўлмаган.  Зотовни  фронтга чақиришган.. . Қаттиқ жангларнинг бирида кўзидан айрилди. Узоқ вақт даволанишнинг фойдаси бўлмади. Шу вақтдан бошлаб унинг хаётий жасорати бошланди. Унинг хотини Галина Константиновна эрининг орзусини амалга ошириш учун Политехника институтининг меъморчилик факултетига ўқишга кириб, уни муваффақиятли тугатди. Шундан сўнг Зотовнинг хақиқий кўзига айланди . 1951- йилдан бошлаб Зотов Ангреннинг бош режасини ишлаб чиқди. 1956- йили 27- март куни Ангреннинг биринчи уйларига пойдевор қўйилди. Ангрен шахридаги  кўриб турганимиз  дастлабки тўққиз қаватли  уйларнинг архитектори хам А. Зотов хисобланади.

Kategoriya: Xozirgi zamon tarixi bo'limi | Ko'rishlar: 359 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar