22:17
Баланд тоғли район (Яйлов)

Диорамамизда тоғли раён яйлов таъсвирланган.  Яйлов деб тоғнинг энг юқори чўққисига айтилади. Яйловда доимий равишда ёзнинг иссиқ кунларидаям қор бўлади, совуқ бўлади. Тоғлар баландлиги денгиз сатхидан  2400-3300 метргача етади. Яшил ўсимликлар бўлмайди фақатгина Туркистон арчасини учратишимиз мумкин , бу арчамиз бошқа ердаги арчаларга ўхшаб бақувват бўлмайди . Бўйи   0,5-1 метргача бўлади, яна хар хил тиконакли ўсимликларни учратишимиз мумкин. Яйловда фақат тоғ Сибир Эчкисини учратишимиз мумкин . Тоғ сибир эчкиси ёзни ҳам, қишни ҳам шу ерда ўтказади. Сибирь тоғ эчкисининг танаси мустаҳкам, оёқлари кучли. Бу эса унга қояларда эркин ҳаракатланиш имконини беради. Тоғ сибир эчкиси туёқлари , организми , шу совуқда яшаб хаёт кечиришга мослашган , 150- 200 метр узоқликка сакраб югуришади , бўйи 1- 2 метрга ча боради .

Kategoriya: Baland tog'li yaylov | Ko'rishlar: 363 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar