22:21
Ангренда

кўмир қазиб олиш жараёнини акс эттирувчи мавзули экспозицияни кўриб турибсиз. Кўриб турганингиз портретда С. Чикризов тасвирланган. Чикризов 1940 йилдан бошлаб    мунтазам қидирув ишларини олиб борди. Д.Богданович билан бирга  Загансойнинг Ангрен дарёсига  қуйиладиган жойида кўмир борлигини аниқлашади. 1940 йил “Средазуглеразведка” трестининг комплекс (барча турдаги қидирув ишлари) партияси кенг миқиёсда геологик қидирув ишларини олиб боради ва кўмир заҳирасини кўплигини исботлаб, саноат асосида қазиб олиш имкониятини яратади.  Хусусан,  1942 йили  Ангренда 30 минг тонна кўмир қазиб олиниши катта муваффақият сифатида эътироф этилади. Қуйидаги витринада эса С. Чикризов фаолиятига оид маълумотлар ва машҳур геолог олимга тегишли бўлган шахсий буюмларни кўриб турибсиз.

 Ангренда  кўмир кони очилгандан кейин қазиб олинган хом-ашёни мамлакатимизни бошқа ҳудудларига етказиш мақсадида темир  йўллар  ётқизилди. Сиз ушбу суратларда темир йўл қурилиши жараёни билан танишасиз. Ушбу витринада Ангрен шаҳрининг 30 йиллиги муносабати билан Янгиобод шаҳри номидан тақдим этилган совғани кўриб турибмиз.

Kategoriya: Xozirgi zamon tarixi bo'limi | Ko'rishlar: 342 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar