22:23
Ангрен тарихи.

Қамишзорлар , кенг далалар ўрнига саноат корхоналари, турар жой бинолари , маданий – маиший бинолари қуриш учун жуда кўп мехнат қилишган. Ангренда биринчи уйларни тиклаган А. Муравицний ва унинг дўстлари бўлган. 1940- йил декабр ойида Ангрен қурилишида 6 минг киши иштирок этган .

Ангрен қурилишига мамлакатнинг турли жойларидан одамлар олиб келанган. Уруш йилларида Денисова, Корниева , Бровникалар фидойилик билан мехнат қилишган. Олимларнинг такидлашича “Ангрен” бу қадим туркча сўз бўлиб , ёзма манбаларда муғуллар истилосидан сўнг , XIII асрдан учрай бошлаган . Бошқа манбаларда эса Охангарон дарёси номидан олинган бўлиб , форсча Охангарон сўзининг бош бўғинларидан бирининг тушиб қолиши ва овозларнинг жой алмашинуви натижасида пайдо бўлган сўз бўлиб, “темирчилар ” деган маьнони билдиради. 1946- йил 13- июн республиканинг Олий савети қуйидагича фармон чиқарди: “Тошкент вилоятининг Оханганрон роёни таркибидан ,  “ Ангреншахтастрой” ишчилар пасёлкасини чиқариб, вилоятга бўйсундирилган “Ангрен ” шахри деб ўзлаштирилсин  ”. Шундай қилиб Тошкент вилояти харитасида яна бир шахар “Ангрен” Кўмирчи- энергетик шахри пайдо бўлди. 13-июн шахар таваллуд топган куни хисобланади.

Kategoriya: Xozirgi zamon tarixi bo'limi | Ko'rishlar: 615 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar