22:23
А.Г.Батигин

Ўзбекистонда кўмир саноати ташкилотчиларидан бири А.Г.Батигин эди. 1947 йили А.Г.Батигинни шаҳар партия қўмитасининг иккинчи котиблигига сайлашди. У 1953 йили шахар партия қўмитасининг биринчи котиби вазифасига қўйилди. Ўша даврда Ангрен кўмир кони тараққиёти масаласи устида иш олиб борди ва кўмир қазиб олишни кенг қўламда илмий асосда   ишлаб чиққанлиги учун унга  иқтисод фанлари номзоди илмий даражаси берилди. 1960- йилдан бошлаб А.Г.Батигин илмий тадқиқот ишига ўтди ва   Ўрта Осиёда, жумладан, Ангрен-Олмалиқ минтақасида кўмир саноатини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш билан машғул бўлди. 1983 йили А.Г.Батигиннинг номи Ангреннинг фахрий фуқаролари китобига киритилди.

Kategoriya: Xozirgi zamon tarixi bo'limi | Ko'rishlar: 331 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar