Онасизлик дардин онасиз билар, |
Har yili dunyoda 18-aprel – Xalqaro yodgorliklar va obidalar kuni sifatida nishonlanadi. Bu yilgi tadbirlar “Mushtarak madaniyatlar, mushtarak meros va mushtarak javobgarlik” shiori ostida o‘tkazilishi belgilangan edi. Ammo dunyoda hukm surib turgan pandemik holat sababli tadbirlar onlayn tarzda amalga oshirilishi belgilab olindi. “Daryo” kolumnisti Jahongir Ostonov sana munosabati bilan yurtimizdagi ko‘zga ko‘ringan tarixiy yodgorliklar haqida so‘z yuritadi.Shosh – savdo karvonlari chorrahasi Yurtimizga tashrif buyurgan sa ... Читать дальше » |
Ангрен дарёси бўйларидан мингдан ортиқ қўрғонларнинг харобалари топилган. Археологлар О.Растовцев ва М. Қосимовлар томонидан Ангрен дарёси юқори қисмида, Қизил олмасой ўнг этакларида Оппартак қишлоғи жойлашган ҳудудда “Қўрғонча” деб аталувчи тоғ этагидан ва бошқа кўплаб ҳудудлардан қўрғонлар топилган ва ўрганилган. Бу қўрғонлар - мозор қўрғонлар бўлиб, улар муғхоналар деб аталган . Муғхоналарга майитлар жойлаштирилган. Ўрганилган муғхона деворлари қалинлиги 3-3,5 метр, узунлиги 6-7 метргача бўлган. Кўриб турганингиз ушбу IV-VI асрларга тегишли муғхона , бошқа жойлардан топилган муғхоналардан фарқ қилади. Муғхоналарга 6-7 ,айрим ҳолларда ундан кўпроқ, бир ёки бир неча оила вакилларини кўмишган. Кейинчалик яна қайтадан эски мугхоналарни ичидаги суякларни ичкарига суриб яна янги м ... Читать дальше » |
ТАРИХИЙ ОЛТИН ДАСТАЛИ ВИКИНГЛАР ҚИЛИЧИ.
|
Айни шу даврда Ангрен шаҳрида кўмир қазиб олиш ишлари жудаям жадаллик билан амалга оширилган.Кўмир қазиб олиш асосан қўл меҳнати билан амалга оширилган. Шаҳарнинг аксарият меҳнатга яроқли кучга тўлган забардаст ўғлонлари иккинчи жаҳон урушида бўлганлиги сабабли,завод ва фабрикалар ,кўмир конининг фаолияти асосан қариялар,ёш болалар,аёллар ва ногирон халқ зиммасида қолган.
|
Ангрен шаҳар тарихи музейида фашистлар устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб бурчак ташкил этилган бўлиб,у ерда шаҳримизнинг фидоий,юртпарвар,олийжаноб ва Ватан учун жонини фидо қилган инсонлар ,уларнинг машаққатли «қора кунлари» жасорати ва мардоновор ҳаёт йўллари ёритилган. Ҳамда шаҳар мутассадилари томонидан ҳар йили уларнинг фронт ва фронт ортидаги меҳнатлари қадрланиб алоҳида эътибор берилаётгани ёритилган.
|