21:47
ОНА....

Лампочкани ихтиро қилган Эдисон болалик пайтида уйига қайтиб: "Мана бу мактаб идорасидан мактуб!" деб онасига бир қоғозни узатди. Онасининг кўзи жиққа ёшга тўлиб, мактубни жажжи боласига ўқий бошлади: 
"Ўғлингиз ўта иқтидорли, мактаб унга ва унинг қобилияти учун кичиклик қилади. Уйида таълим ола қолсин!".
Бир неча йиллар ўтди. Инсоният тарихидаги энг улкан ихтирочи Эдисоннинг онаси вафот топди. Кунларнинг бирида онасининг эски шкафини титкилаётган эди, қуйидагича ёзилган мактубни топиб олди: 
"Ўғлингиз ўта беақл, эртадан мактабга кирмасин!"
Эдисон узоқ вақт йиғисини тўхтата олмади. Шундан кейин хотиралар дафтарига қуйидаги сатрларни битди:
Эдисон ўта калтафаҳм бола эди. Лекин онасининг гўзал хизмати сабабли талант соҳибига айланди.


instagram.com/angren_muzey www.angrenmuzey.uz t.me/angren_muzey

Ko'rishlar: 411 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar