21:58
Мисрлик Муҳаммад Машалий ёхуд «Фақирларнинг табиби»

Муҳаммад Машалий 1967 йил тиббиёт факултетини 99.3% балл билан тамомлаган.

Муҳаммад Машалий 50 йилдан буён фақир ва камбағалларни бепул даволаб келади. Умри давомида бирор касални текшириш учун 10 жунайҳдан (сал кам 1$) кўп ҳақ олмаган экан. Буни ҳам моддий имконияти борлардан олган. 

Қабулига кунига юзлаб касаллар навбатда туради. Доктор Муҳаммад эрталаб 9 дан кечки 7 гача кунига 10 соат ишлаб, жуда кўплаб касалларни даволайди.

Муҳаммад Машалийнинг машинаси ва телефони йўқ. Ёши 80 дан ошган бўлса-да уйидан ишхонасига пиёда қатнайди.

Бир саҳоватпеша киши бу доктор ҳақида эшитиб, унга 20 минг $ ва 1 та машина ҳадия қилади. Орадан 1 йил ўтиб, саҳоватпеша киши Мисрга қайтиб, доктор Муҳаммад олдига келса, у киши ҳадия қилинган пулларнинг ҳаммасига касаллар учун дори-дармон сотиб олибди. Машинани ҳам сотиб унинг пулига керакли тиббиёт воситаларини сотиб олган экан. Сабаби: инсонлар ташхис учун ҳам алоҳида пул сарфлашмасин, ўзимникидан бепул фойдаланишсин, деган мақсадда экан.

Муҳаммад Машалий айтади:
Ўқишни битиргач Аллоҳ таолога «Фақир ва бечоралардан 1 қуруш ҳам ҳақ олмайман», деб аҳд қилганман.

Араб тилидан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси


instagram.com/angren_muzey www.angrenmuzey.uz t.me/angren_muzey

Ko'rishlar: 295 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 1.0/1
Jami sharhlar: 0
avatar