13:35
Хотира-аждодларга

Хотира-аждодларга юксак ҳурмат ва эҳтиром ифодасидир.Инсон хотира билан тирик,қадр билан улуғ.9-май "Хотира ва қадрлаш куни" .Ҳар бир ёшнинг олдида турган асосий мақсадлардан бири,ўз тарихини билиш,ўрганишдир.Бу йил ғалабага эришганимизга 75-йил тўлди.Ватан чегараларини ҳимоя қилиб қурбон бўлган ўзбек ўғлонлари хотираси абадийдир.
        Бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларнинг муқаддас хотирасини ёд этиб,эзгу ишларини давом эттириш,сафимизда юрган кексаларни эьзозлаш-одамийликнинг энг олий мезонидир.
         Ангрен шаҳар тарихи  музейи жамоаси, сиз азизларни бугунги қутлуғ айём билан муборакбод этади.Оилавий хотиржамлик,соғлик-саломатлик  асло тарк этмасин.

www.angrenmuzey.uz
instagram.com/angren_muzey

Ko'rishlar: 298 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar