21:58
ЯХШИЛИК

  Бир киши дўконга кириб бананнинг нархини сўради:
- Банан қанча туради?
- Ўн икки динор.
- Олма-чи?
- Ўн динор.
Шу пайт дўконга маҳаллада турадиган бир кампир кирди ва банан ва олманинг нархини сўради. Сотувчи унга банан уч динорлигини, олма эса икки динорлигини айтди. Кампир "алҳамдулиллаҳ, болаларим мазза қиладиган бўлишди ", деди. 

Олдин кирган киши сотувчининг бу ишидан ғазабланиб кўзлари қизарди. Сотувчи унга қизишмай туришини ишора билан англатди. Кампир оладиганини олиб дўкондан чиққач у кишига деди:
  "Аллоҳга қасамки, мен сизни алдамадим, сизга хиёнат қилмадим. Бу кампирнинг тўртта етими бор. Ҳеч кимдан ёрдам олишни хоҳламайди, ғурурли. Неча бор ёрдам бермоқчи бўлдим, кўнмади. Кейин унга қандай ёрдам қилишимни ўйлаб шу йўлни топдим. Яъни, унга нархни арзон айтаман. У ҳеч кимга муҳтож эмасман, деб ўйлайди. Мен ҳам яхшилик қилишни хоҳлайман. Аллоҳ билан ушбу тижоратни йўлга қўйдим. Бу кампир ҳафтада бир келади. У келган куни жуда кўп фойда кўраман. Унинг дардига малҳам бўлишни хоҳлайман."

 Ҳалиги киши айтади: "Мен дўкондорнинг бу қилмишидан хурсанд бўлиб унинг пешонасидан ўпдим".

Инсонларнинг ҳожатини чиқаришда шундай бир лаззат борки, уни фақат тажриба қилганлар билади...


instagram.com/angren_muzey www.angrenmuzey.uz t.me/angren_muzey

Ko'rishlar: 382 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar