23:11
Бугун Халқаро оилалар куни

Бугун, 15 май куни, жаҳон миқёсида Халқаро оилалар куни (International Day of Families) нишонланади. Ушбу байрам БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йил 20 сентябрдаги Халқаро оила йили тўғрисидаги резолюцияга мувофиқ 1994 йилнинг 15 майидан буён мунтазам равишда нишонланиб келади.

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3808-сон қарорига мувофиқ, 15 май ҳар йили Халқаро оила куни сифатида республика бўйлаб кенг нишонланиши белгилаб қўйилди. 

Халқаро оилалар кунини ўтказишдан мақсад жаҳон ҳамжамияти диққатини оилавий қадриятларга ва оила институти билан боғлиқ муаммоларга қаратишдир.

15 май

БМТ – Оила куни

Арманистон – Оила куни

Эрон – Форс тили куни

Жанубий Корея – Ўқитувчилар куни

Осетия – Осетин тили ва адабиёти куни

Фаластин – Фаластинлик қочоқлар хотираси куни

Парагвай – Мустақиллик куни

1618 йил — Немис астрономи Иоганн Кеплер сайёралар ҳаракати қонунини кашф этган.

1730 йил — Буюк Британия қироли Георг II виглар партияси лидери Роберт Уолпол (Robert Walpole)ни империя тарихидаги илк бош вазир сифатида тайинлайди. Бунгача у 9 йил давомида мамлакатнинг лорд-канцлери лавозимида ишлаган.

1768 йил — Франция Генуя республикасидан Корсика оролини сотиб олади. Франция тарихидаги буюк император Наполеон Бонапарт айнан шу Корсика орлида итальян оилада туғилган.

1811 йил — Парагвай Испаниядан мустақил бўлиб чиқади.

1846 йил — Санкт-Петербургда Россия императори археологик жамияти тузилади.

1902 йил— Португалия ўзини банкрот деб эълон қилади.

1905 йил — АҚШнинг Невада штатида Лас-Вегас шаҳрига асос солинади.

1905 йил – Футбол бўйича Италия терма жамоаси ўзининг илк ўйинини ўтказади.

1911 йил — АҚШ Олий суди «Стандард ойл» компаниясини монопол компания деб топади ва уни бешта компанияга бўлиб юбориш ҳақида қарор чиқаради. Аммо, алоҳида «Стандард ойл» компаниясининг ўзи ҳам сақланиб қолади. Иккинчи жаҳон урушида Германия армиясини асосан шу компания турли ёқилғи мойлаш маҳсулотлари билан таъминлаб турган.

1918 йил – АҚШда Мамлакат пойтахти Вашингтон ва Филадельфия шаҳарлари орасида илк авиапочта иш бошлайди.

1932 йил – Сталиннинг махсус декрети билан мамлакатда «Худосизлик 5 йиллиги» бошлангани тасдиқланади. Декретга кўра мамлакатда шу 5 йил давомида расмий манбаларда «Худо номи умуман тилга олинмаслиги» белгиланган.

1935 йил — Москва метрополитенининг "Сокольники" ва "Парк культуры" бекатлари оралиғидаги илк линияси очилади.
Эслатиб ўтамиз, Лондон метрополитени 1863 йил, Нью-Йорк метрополитени 1869 йилларда очилган.

1946 йил — АҚШ президент Гарри Трумэн Буюк Британияга $3,75 миллиард доллар қарз бериш ҳақида қарор чиқаради.
Умуман олганда Трумэн дунёдаги яна кўплаб мамлакатларга долларда қарз ҳамда ёрдам беради ва бунинг ортидан долларни дунёда оммалашига ҳисса қўшади. 

1955 йил – СССР, АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Австрия томонидан мустақил Австрия давлатини тузиш ҳақида келишув имзоланади. Унгача бу мамлакатни иттифоқчилар бошқаришган.

1988 йил — СССР ҳарбийлари Афғонистондан чиқарила бошланган.

1992 йил – Тошкентда мустақил бўлган собиқ совет республикларининг бир қисми томонидан Коллектив хавфсизлик ташкилотини тузиш ҳақида шартнома имзоланади.

1992 йил – Озарбойжонда давлат тўнтариши амалга оширилади ва президент Аёз Муталибов ағдариб ташланади.

1999 йил — Россия давлат Думасида президент Борис Елцинга нисбатан импичмент эълон қилиш масаласи овозга қўйилади ва етарли овоз ололмайди. Орадан бироз ўтиб Елцин барибир тахтни ҳозирги президент Владимир Путинга бўшатиб беради.

2009 йил — Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон мамлакатдаги мутасаддиларга ўз портретини хонасига илишни тақиқлади.(Ростмикин?)

1891 йил – Рус ёзувчиси Михаил Булгаков туғилган (1940 йилда вафот этган).

1910 йил — Ўзбекистонлик моҳир актёр Раззоқ Ҳамроев туғилган (1981 йилда вафот этган).

1914 йил — Непаллик шерп (йўлбошловчи), Жамолунгма чўққисига биринчи чиққан Тенцинг Норгэй туғилган (1986 йилда вафот этган). У 1953 йилда янги зеландиялик Эдмунд Ҳиллари билан дунёдаги энг баланд чўққини забт этган.

1937 йил — 1997-2001 йилларда АҚШ давлат котиби лавозимида ишлаган Мадлен Олбрайт туғилган (Унинг миллати чех, ҳақиқий исми Мария Яна Корбелова бўлган).

1987 йил — Британиялик теннисчи Энди Маррей туғилган.

www.angrenmuzey.uz instagram.com/angren_muzey

Ko'rishlar: 415 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar