22:02 қазилма ишлари | |
2020 йил 23 апрел куни Ангрен шаҳри Боғи Сурҳ МФЙ Абай кўчаси № 77 уйда яшовчи Ф.Норматовнинг яшаб турган турар жойи ҳовлисида қазилган чуқурдан қабр очилган. 30 апрел куни фуқаро Ф.Норматов бу ҳақда Ангрен шаҳар тарихи музейига хабар берди. Ангрен шаҳар тарихи музейи ходимлари томонидан 01.05.2020 й куни Ангрен шаҳар Боғи Сурҳ МФЙ Абай кўчаси № 77 уйда яшовчи фуқаро Ф.Норматовнинг мурожаати асосида фуқаронинг яшаб турган турар жой ҳовлисидан қазилган чуқурда қазишма ишлари олиб борилди. Ангрен шаҳар тарихи музейи ходимлари М.Бегмурадова, Ш. Рўзматов, Ў.Шадиева, М. Изатиллаева, М.Джураева, М.Элмуродовлар Маданий мерос департаменти бўлим бошлиғи А. Ёрқулов, Тошкент вилояти маданий мерос бошқармаси бошлиғи М.Исроилов иштирокида қазилма ишлари олиб боришди.Тадқиқот ишлари хулосасига кўра ушбу қабр “Қовунчи” маданиятига оид бўлиб, у милоддан аввалги 3, милоднинг 3-4 асрларига тегишли эканлиги қайд этилди. Қабрдан шу даврда яшаган одамларнинг суяк қолдиқлари (2та скелет) ва 5 хил турли ҳажм ва шаклдаги сопол буюмлари қазиб олинди. Топилмаларни ўрганиш жараёнида ушбу сопол буюмлар“Қовунчи” маданияти даврида яшаган аждодларимиз томонидан рўзғор ва хўжалик ишларида фойдаланганликлари ҳамда унда диний дунёқараш хусусиятлари (4- расм) мавжуд эканлиги ҳақидаги хулосага келинди.
| |
|
Jami sharhlar: 0 | |