Азиза, муниса, муслима, опам, синглим.!
Оила бекаси ҳам сиз, хонадонда рўзадорларга ўзингиз рўзадор бўлишингизга қарамасдан югуриб елиб хизмат қилувчи мўъмина ҳам СИЗ.
Биламан сизга ушбу рамазон ойида оилада янада маъсулият юкланди...
Тонг саҳар барчадан аввал уйғониб, саҳарлик дастурхонини тайёрлайсиз..
Толиқишингизга қарамасдан ифторликка ҳар хил тансиқ, таомлар ҳозирлайсиз...
Азиз опа сингиллар !
Ушбу хизматларингиз ажри савоби беқиёсдир..
Аллоҳим Ёлғиз ўзи билгувчи Зотдир сизни қилган хизматларингиз эвазига нима мукофотлар ҳозирлаганини..
Фақат сиздан илтимос.
Аллоҳ тайёрлаган мукофотларига муносиб хизматда бўлинг. Рамазон ойида аввалгиданда сабрли, аввалгиданда оқила бўлинг!
Сиз айтмасангиз ҳам қалбингизни дардли сўзларини биламан.
Ҳожангиз (эр) рамазонда (чекишини) чека олмаганидан заҳрини, аламини сизга сочишини биламан..
Таомингиз ёки қайноқ чойингиз бир сабаб билан (газ, чирок, ёш бола) ифторлик дастурхонига кечикса , қайнота ёки қайнонангиздан қовоқ уюшлар ёки аламли гаплар бўлишини ҳам биламан..
Хонадон соҳиблари гоҳида очликдан нафс сўзига берилиб, аламини сиздан олиб сизни хафа қилишларини ҳам биламан..
Қайнона ёки овсинингиз қўшниларга сизни меҳнатингизни оёқ ости қилиб, шивирлаб сиз хақингизда ёмон сўзлар сўзлашаётганда сизни қулоғингизга чалиниб қолишини, шу вақт томоғингизга аччиқ заққум туриб қолишини хам биламан..
Ҳурматли азиз, меҳрибон опа сингилларим!
Сиз САБРЛИ бўлинг.
Биз қандай буюк, сабрли саҳобий оналар, қизларни биламиз. Ана ўшалардан ўрганайлик САБРНИ..
Сиз ундай ҳолларда ўзингизни қўлга олинг.
Сизни САБРИНГИЗ эвазига тайёрланаётган жаннат калитини қўлдан бой берманг..
Сиз табассум қилинг. Табассум муслимани энг кучли қуролидир. Ҳожангизга ҳам, хонадон соҳибу, соҳибаларига ҳам фақат табассум улашинг..
Қалбингиз оғриган вақт Аллоҳга ҳамдлар ва истиғфор айтинг..
ШУКРЛИ БЎЛИНГ..
Сиз ўтирган хонадонга қанча муслимани орзуси эканини унутманг..
САБРни уруғидан гоҳида алам, аччиқ бир заққум тамоғингизга тиқилади, уни юта билинг. Ўшандагина уша сабр уруғи келажакда икки дунёлик мева (ҳосил) беради..
Дунёдаги мақтовга энг лойиқ аёл.. САБРЛИ АЁЛДИР...
ОИЛАСИНИ БАХТЛИ ҚИЛА ОЛГАН АЁЛДИР.!..
Азиз опа сингилларим.! Аллоҳ доимо сиз биландир, сабаби АЛЛОҲ САБР ҚИЛУВЧИЛАР БИЛАН БИРГАДИР.
instagram.com/angren_muzey www.angrenmuzey.uz t.me/angren_muzey
|