23:06
1 БОБ. ОХАНГАРОН ВОДИЙСИ Давоми…

Давоми…

Охангарон водийсининг иклими муътадил булиб, ёз ойларидаги ўртача ҳарорат +27, кишда -2 даража булади. Ўртача йиллик намлик эса 50-60 фоиз. Йиллик ўртача ёгин миқдори 240 мм. Лекин шарк томонда водийда ўртача ёгин миқдори юкорирок. Ангрен шахрида ўртача ёгин 256 мм, Пискент, Ўрта Чирчик туманида 218-222 мм. Шу сабабдан вегетация даврида бу ерлар орасида экин ривожи 12-15 кунгача фарк килади." Охангарон дарёсининг Олмалик шахригача бўлган кисмида сувнинг истеъмолга яроклилиги жиҳатидан дарснинг суви Ертош куйиладиган жойда меъёридалиги, дарё ўзанининг Ангрендан куйи қисмида эса пестицидлар мавжудлиги аникланган. Охангарон водийсида саноат корхоналари мавжуд. Ҳаётимизни моддий ва маънавий бойликларсиз тасаввур этиб булмайди. Нуроний карияларимизнинг эътирофига кўра Охангарон Оллохнинг рахмат назари тушган жойлардан бири. Яратганнинг инояти туфайли бу ерда ер ости, ер усти бойликлари мавжуд. Табиий иклимнинг мӱътадиллиги натижасида одамлари согу саломат. Бошка ерларга караганда окар сувлар мул. Инсонларнинг мехнати эвазига яратилган бог-роглар, полиз, дала экинлари, хунармандлик маҳсулотларидан бунёд файзу барака Охангароннинг жанатмакон гӱшалардан бири эканига далилдир. Кишлок, шахарларнинг кӱркамлашиб бораётгани, тоглар, адир, дала, сойларидаги гузал манзаралар одамнинг бахри дилини очади.

Абдумалик Раззоқов

www.angrenmuzey.uz  instagram.com/angren_muzey

Ko'rishlar: 64 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar