21:37
1 Боб. Охангарон водийси

1 Боб. Охангарон водийси
Охангарон водийси шу номдаги дарё хавзасида жойлашган. У шимоли-шаркда Киргизистон чегарасига якин. Наманган вилоятининг Поп тумани, сунгра Охангарон, Ўрта Чирчик, Куйи Чирчик, Оккургон туманлари худудига чегарадош. Водийнинг умумий майдони 7710кв.км. Оҳангарон дарёсининг узунлиги 236 километр. Водийнинг нисбатан текисрок, дарёга якин ўзан ва кайирларининг кенглиги (аллювиал текислик) 700-800 метрдан 12 километргача етади. Жумладан: юкори окимда кенглиги 100-200 метрдан ортмайди. Чинор кишлогидан пастрокда водийнинг кенглиги бирданига ортиб,6 километрга, Алишер кишлогига келиб 8 км, Карахтой -Телов оралигида 11-12 км, Охангарон ва Олмалик шахарлари оралигида бироз торайгач (8 км), Муротали- Болгали оралигида яна 12 километрга кенгаяди. Сунгра пастрокда 14 километргача кенгайгач, Чирчик водийси билан туташган срда кенг текислик хосил килади. 

Абдумалик Раззоқов

www.angrenmuzey.uz  instagram.com/angren_muzey

Ko'rishlar: 327 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar