Кўриб турганингиз ушбу витринага Кўлбулоқ манзилгоҳи ўрганилиш давомида топилган қадимги тош даврида яшаган одам скелети ва тош қуроллари қўйилган. Кўлбулоқ манзилгохидан топилган суяк қолдиқлари ўрта полеолитнинг сўнгги босқичларида яшаган одам типига мансуб эканлиги археологлар томонидан маълум қилинган. |
|
Доктор Ишон Ҳусайний сафарга отланди. Тиббиёт соҳасида кўрсатган хизматлари учун халқаро анжуманга таклиф этилган. Самолёт осмонга кўтарилди-ю, об-ҳаво айнигани боис йўналишини ўзгартириб, бошқа шаҳарга қўнди. Кейинги рейс ўн олти соатдан сўнг экан. Бундан хабар топган доктор қаттиқ асабийлашди: “Шунча вақт кута олмайман, кечга қоламан ахир!” Аэропорт ходимлари ижарага автомашина олиб, манзилга тезроқ етиб бориш мумкинлигини айтишди. Жаноб Ҳусайний шоша-пиша йўлга чиқди, аммо аксига олиб, тез орада жала қуя бошлади. Атрофда на бир зот, на бошқа улов кўринади. Бундай ҳавода машина бошқаришнинг ўзи бўлмайди. Доктор йўл юзидаги чоғроқ бир уй ёнида тўхтаб, эшикни тақиллатган эди, қулфланмаган экан. Ёмғирда ивиб кетган мусофир мезбондан ижозат ҳам с ... Читать дальше » |
Айни шу даврда Ангрен шаҳрида кўмир қазиб олиш ишлари жудаям жадаллик билан амалга оширилган.Кўмир қазиб олиш асосан қўл меҳнати билан амалга оширилган. Шаҳарнинг аксарият меҳнатга яроқли кучга тўлган забардаст ўғлонлари иккинчи жаҳон урушида бўлганлиги сабабли,завод ва фабрикалар ,кўмир конининг фаолияти асосан қариялар,ёш болалар,аёллар ва ногирон халқ зиммасида қолган. |
Ангрен шаҳар тарихи музейида фашистлар устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб бурчак ташкил этилган бўлиб,у ерда шаҳримизнинг фидоий, юртпарвар,олийжаноб ва Ватан учун жонини фидо қилган инсонлар ,уларнинг машаққатли «қора кунлари» жасорати ва мардоновор ҳаёт йўллари ёритилган. Ҳамда шаҳар мутассадилари томонидан ҳар йили уларнинг фронт ва фронт ортидаги меҳнатлари қадрланиб алоҳида эътибор берилаётгани ёритилган.
|
|