09:23
“Ўқитувчи ва мураббийлар куни”

Ангрен шаҳар тарихи музейида 2023- йилнинг 3- октябр куни “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” га бағишланган бадиий-мусиқий кеча  ташкил этилди. Тадбирда халқ таьлими тизимида кўп йиллар фаолият олиб борган  Тарих фанлари доктори, Халқ таьлими аьлочиси У.Тўйчиев,  фахрий  устозлар Н. Имомова ,  Ж. Усмонова , Л. Касимова  ҳамда  “Довон жилғалари”   адабий маҳорат мактаби раҳбари МАбдуқодирова,  музей ходимлари ва умумий ўрта таьлим мактаби ўқувчилари иштирок этишди. Шаҳардаги 7- умумтаьлим мактаби , 9-БСММ ўқувчилари, ”Авазхон” хусусий мактабгача таьлим муассасаси тарбияланувчилари   қўшиқ ва рақслари билан    устозларни  хушнуд этди.  “ Довон жилғалари ”  адабий маҳорат мактаби  аьзоларининг иштироки тадбир иштирокчиларига шодлик ва қувонч улашди.                                                                                                            
          Тадбир қатнашчилари иштирокида  “ Эл  эьзозидаги инсон..” номли кўргазма очилди. Ушбу кўргазма узоқ йиллар таьлим соҳасида фаолият олиб борган фидоий инсон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Г.Ниёзовнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланди.                                                                              
          Тадбирда иштирок этган  устозларга совғалар  улашилиб , фаол ўқувчиларга ташаккурномалар  берилди.

 

Ko'rishlar: 112 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar