00:55
"Open Air Fest"

Ангрен шаҳар тарихи музейида "Open Air Fest" лойиҳаси доирасида тадбирлар давом этмоқда. Ангрен шаҳар 20-мактаб "Бинафша" номли соғломлаштириш майдончасининг оромгоҳи ранг таъсвир қаламкаш ўқувчилари ва музей ходимлари иштирокида "Бола кулгусида кулади дунё!" номли тадбир музей ҳовлисида бўлиб ўтди. Ёш мусаввирлар томонидан музейнинг табиат бўлимидаги экспонатлар тасвири асфальтга чизилди. Болалар байрамига мос тарзда мусиқали чиқишлар билан давом этаётган тадбирда 20-мактаб мусиқа фани ўқитувчиси Абдукаримова Д. жонбозлик кўрсатишди.

Ko'rishlar: 85 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar