Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 майдаги
ПҚ-261-сон қарори 8-банди 4-хат бошида ҳар йили давлат музейларига аҳолидан харид қилиб олинган маданий бойликлар кўргазмаси ташкил этилади ҳамда улар ҳақидаги маълумотлар Маданий мерос агентлиги ва тегишли давлат музейининг расмий веб-сайтига мажбурий тартибда жойлаштириб бориш белгиланган.
Юқоридагиларни ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йил 1 декабр куни Ангрен шаҳар тарихи музейининг Этнография ва Санъат кўргазмалар залларида “Миллий меросга менинг хиссам” акцияси доирасида ахолидан беғараз хадя қилинган ашёлар бўйича кўргазмани очилиши бўлиб ўтди. . “Миллий меросга менинг хиссам” акцияси да фаол иштирок этган махаллий ахоли вакилларига музейнинг эсдалик совғалари топширилди. Ангрен шаҳар тарихи музейининг ижтимоий тармоқлари “FECEBOOK”, “TELEGRAM”, “INSTAGRAM” каналларида “Миллий меросга менинг хиссам” акцияси жараёнлари кенг тарғиб қилинмоқда.
|