23:04
маҳорат дарси ўтказилди

Ангрен шаҳар тарихи музейида 2023 - йилнинг 6-ноябр куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аьзоси, иқтидорли  рассом  Абдураҳим Уралов томонидан маҳорат дарси ўтказилди.  Маҳорат дарсида музей ходимлари , рассомнинг шогирдлари  ҳамда  шаҳардаги  умумтаьлим мактаблари ўқувчилари иштирок этишди.  Дарс давомида рассом  ўқувчиларга қандай қилиб санъат асари яратиш мумкинлигини кўрсатиб беришга интилди. У расм чизиш сирлари, рассом нигоҳи, рассомда  йиллар давомида шаклланадиган малака ва кўникмалар ҳақида сўзлаб , ҳар бир суратни чизишда   меҳр билан ёндашиш зарурлигини уқтирди. Рассом  сабр ва маҳорат  йиллар давомида кўникма сифатида шаклланиши ҳақида фикр билдириб, ижод жараёнида Тошкент вилоятида 2023-йилда бўлиб ўтган кўпкари акс эттирилаётган асарини  қандай чизаётгани ,  қайси буёқлардан фойдаланётганлиги  ва унинг сабабларини  ўқувчиларга айтиб ўтди.  У кўпроқ ёрқин буёқлардан фойдаланиши , табиийлик  ва реал воқеликларни рассом нигоҳи билан кўришга  интилишини  таькидлади.

Ko'rishlar: 105 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar