23:51
“ Жаҳон хотираси”


2023-йилнинг 19-сентябрида Ангрен шахар тарихи музейи директори Ш. Рўзматов ва катта илмий ходим Г. Салихановалар  Тошкент шаҳрида А. Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан “ Жаҳон хотираси” дастури асосида ўтказилган халқаро  семинарда иштирок этишди. 
         1992 йилда таъсис этилган “ Жаҳон хотираси” дастури ҳужжатли қўлёзмаларни сақлаш, ноёб ҳужжатларни нафақат миллий мерос  балки бутун инсоният мероси сифатида сақлаш, уларни жаҳон тарихини, инсоният тарихини ажралмас бир бўлаги сифатида ўрганишни тарғиб этади. 
         “Жаҳон хотираси” дастури асосида Ўзбекистондан “ Бухоро амирлиги Қушбеги архиви” қўлёзмалари ноёб хужжатлар сифатида келажак авлод учун сақлаб қолиш мақсадида ЮНЕСКО реестрига киритилиши семинарда катта аҳамиятга эга воқелик сифатида бахоланди.

 

Ko'rishlar: 138 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar