| 23:53 .”Очиқ эшиклар куни” | |
| 
 Ангрен шаҳар тарихи музейида “ 27-сентябрь -Халқаро туризм  куни ” муносабати билан кўнгил очар тадбир ўтказилди.”Очиқ эшиклар куни” доирасида ташкил этилган тадбирда  Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши  депутатлари, шаҳар нуронийлари ва маҳалла фаоллари вакиллари  иштирок этишди. Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан ( Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Э. Жўраев, ЎзЛиДеп Ангрен шаҳар марказий аппарати раҳбари М.Норбоева,  маҳалла  фаолиХ. Қўшматов, “Озодлик” м.ф.й. раиси Қ.Эрнааров , “ Улуғ йўл” газетаси мухбири Д.Андреева , музей  раҳбари Ш.Рўзматов ) лар туризм бугунги кунда давр талабига айланганлиги, унинг аҳамияти ва иқтисодий ҳаётга   кўрсатаётган таьсири ҳақида фикрлар билдиришди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида ички ва зиёрат туризмини ривожлантиришга катта эьтибор берилаётганлиги таькидланди.    | |
|  | |
| Jami sharhlar: 0 | |
