02:43
ХОТИРА

 "Отамни ёд этиб" 

Бугун ўйга ботдиму унсиз йиғладим
Вужудим қаъридан отилди ғубор
Отамнинг йўлларин кутдим интизор. 
Қабр узра ёққан эди бугун оппоқ қор.

Соғиндим дийдориз,меҳр боғингиз
Нурли юзларингиз қумсайди дилим
Бу фоний дунёни тарк этдингизу
Армонли сўзларни сўзлайди тилим. 

Ҳатто осмон фалак менга жўр бўлиб
Меҳр боғларида  сарсон кезади
Ҳар нурли инсоннинг юзига боқиб
Отам тафтингизни туйгим келади. 

Баҳт қуши бошимга қўнган кунларда. 
Энг аввал сиз айтган ўгитлар дедим. 
Омад қуш бошимни тарк этган дамлар. 
Падарим дуоингиз етмади дедим. 

Поёнсиз далалар ортида шул дам
Сиз ётган мозорни зиёрат этдим. 
Унда барча инсонлар ором олгани
Арши ало томон кетганин сездим.

Дадажон деб дод уриб ўшал томонга 
Нигоҳим қаратдим, сукутдан чўчдим
Не кўз билан кўрганим ўшал томонда
Барча ўтганларнинг нигоҳин сездим.


Қайтмас юртга сафар қилса  отангиз
Ёлғизлатиб қўйманг қор,ёмғир,ёзда
Хақингизга дуолар,омадлар тилаб
Зиёратиз кутар ўшал мозорда.


Муҳтал қилманг уни йўлларингизга.
Дуоингиз қилинг,тез йўқлаб туринг.
Ҳаёт фалсафасин давом эттириб
Тириклик чоғида меҳрлар тутинг.
      
                Муқаддамхон Қосимовна

Ko'rishlar: 119 | Qo'shilgan: doynub | Baho: 0.0/0
Jami sharhlar: 0
avatar