Илоқ давлатининг пайдо бўлиши милоддан аввалги XI-X асрларга тўғри келади.

Илоқ деган тарихий ҳудуд жануб томондан Қурама, Муғултоғ ва Корамозор тизмалари орқали хозирги Бекобод шаҳригача, ғарб томондан Сирдарё билан, шимол томондан Чирчиқ дарёси ва Чотқол тизмаси, шарқдан Чотқол ва Қурама тоғ тизмалари ва Қамчиқ давони билан чегараланган.  Илоқ сўзининг маъноси ҳақида таниқли топонимшунос С.Қораев шундай ёзган: “Оҳангарон водийси қадимдан Илоқ ёки Айлоқ деб атаб келинган. Араб ёзувида бу хил сўзлар бир хил ёзилаверади”. Айлоқ сўзи яйлоқ, яъни “ёзги яйлов” демакдир. 

            Ушбу харитада Илоқ давлати араб манбааларидаги номлари келтирилган.

Kategoriya: Qadimgi tarix bo'limi | Ko'rishlar: 647 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

Ушбу экспозицияда тегирмонни кўришимиз мумкин.Бундай тегирмонлар чекка қишлоқларда хозирги кунда ҳам мавжуд. Кўриб турганингиз тегирмон , эшшак миниб аравасига буғдой ортиб кетаётган чол, чархпалакни айлантираётган ариқдаги сув тасвирланган

Kategoriya: Qadimgi tarix bo'limi | Ko'rishlar: 549 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

қўшинининг Ўрта Осиёга бостириб кириши тасвирланган картина. Рассом А. Марвинцев.  А.Македонский мил.авв 329-334йилларда Ўрта Осиёга бостириб кирган. Унга қарши махаллий ҳалқ кураш олиб борган.

Kategoriya: Qadimgi tarix bo'limi | Ko'rishlar: 512 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

Ангрен дарёси бўйларидан мингдан ортиқ қўрғонларнинг харобалари топилган. Археологлар: О.М.Растовцев ва М. Қосимовлар томонидан дарёнинг тепа  қисмида қўрғонлар ўрганилган.Бу мозор қўрғонлар мугхоналардир.Мугхоналарга маитлар жойлаштирилган.Мугхона деворлари қалинлиги 3-3,5 метр Узунлиги 6-7 метргача боради . Ушбу мугхона IV-VI асрларга тегишли бўлиб , бу бошқа жойлардан топилган мугхоналардан фарқланади. Чунки бу мугхоналар ер остида жойлашган бўлган.  Мугхоналарга 6-7 айрим холларда ундан кўпроқ бир ёки бир неча оила вакилларини кўмишган. Кейинчалик яна қайтадан эски мугхоналарни ичидаги суякларни ичкарига суриб яна янги маитларни қўйишган.

 

Kategoriya: Qadimgi tarix bo'limi | Ko'rishlar: 555 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

бронзадан ясалган . Музейнинг энг қимматбахо экспонатларидан бири ҳисобланади. Облиқ қишлоғидан топилган, сак-массагет қабиласига тегишли.

Kategoriya: Qadimgi tarix bo'limi | Ko'rishlar: 479 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

Сопол буюмлар VI-Vминг  йил  илгари пайдо бўлганлиги маълумдир. Сопол -инсоният лойга ишлов бериб яратган илк ашё ҳисобланади. Куйган лой бошқа материаллардан фарқли ўлароқ (ёғоч, металл, мато ) атмосфера босимига чидамли шунинг учун ҳам бизнинг давримизгача етиб келган. Сопол буюмлар ўтган асрлардан дарак берувчи восита ҳисобланади. Сопол топилган ердан аниқлик билан “айнан шу ерда инсон яшаган” деб айта оламиз. Аввал сополдан  қўлда турли хил нарсалар ясалган масалан: кўза , коса, пиёла, хум ва хумчалар.  Кўргазмадаги сопол буюмлар Оппартак қишлоғидан топилган. Инсониятнинг илк буюмлари тошлардан, кейинчалик эса сопол буюмлардан  иборат бўлган. Вақт ўтиши билан мис, бронза, темир буюмлар ясалган.

Kategoriya: Qadimgi tarix bo'limi | Ko'rishlar: 520 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

Донни майдалаб, ун ҳосил  қилиш учун ишлатилган. Бизнинг ҳудудимизда деҳқончилик ,ҳўжалик машғулоти билан шуғулланган, аждодларимиз бундай тош тегирмонлардан фойдаланган.

Kategoriya: Qadimgi tarix bo'limi | Ko'rishlar: 574 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

Илк ибтидоий одамлар бизнинг ҳудудимизда яшаган деб айтилади. Ушбу диорамада неандертал одамлар ҳаёти, яшаш тарзи тасвирланган. Ибтидоий одамлар йиллар давомида секин-аста ривожланишган.  Неандертал одамларнинг қўллари узун,пешонаси кенг шу билан бирга қадди тик ҳолатда юра олмаган . Неандертал одамлар маймунсимон одамлар бўлиб, ғорларда яшаган.  неандертал одамлар  икки тошни бир-бирига уриб олов ҳосил қилишган. Олов ўзлаштирилгандан сўнг овлаган ҳайвонларининг гўштини пишириб ейиш , хайвон териларини кийим қилиб кийиш кўникмаси шакллана бошланган.

Kategoriya: Qadimgi tarix bo'limi | Ko'rishlar: 543 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

Сизларни эътиборингизга ҳавола этилаётган қабр тоши археологик казилма ишларида топилган бўлиб, у V-VI асрга мансуб. Қадимда тошларга санамлар тасвири ўйилган, бундай тошларни қабрга қўйиш урф бўлган.

Kategoriya: Qadimgi tarix bo'limi | Ko'rishlar: 498 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

Қадимги одамлар кўрган нарсаларини тошга яни қояларга ўйишган, хайвон терисига расмлар  чизишган.  Яна кўриб турган расмларимиз қадимги аждодларимиз қоя тошларга ўйиб чизган расмларидир.Бу расмлар  Эртош, Кўлбулоқдан топилган расмлардир.

   Тошдан ясалган меҳнат қуроллари.  Бу ерда мавжуд бўлган тош қуроллар қадимий меҳнат қуроллари ҳисобланган.

Бу тош қуроллардан овга чиққанда, балиқ тозалаганда,тошдан пичоқ, ўқ-ёй учи сифатида фойдаланишган. 

Kategoriya: Qadimgi tarix bo'limi | Ko'rishlar: 521 | Qo'shilgan: doynub | Sana: 02.04.2020 | Sharhlar (0)

« 1 2 ... 15 16 17 18 »